Элликқалъа тумани ҳокими 3 нафар «Камалак» сардорига велосипед топширди

23 май куни Элликқалъа туманидаги 18 сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида «Камалак» болалар ташкилотининг «Ватан, дўстлик ва бахтли болалик учун» шиори остида анъанавий ХVII анжумани бўлиб ўтди.

 «Камалак» болалар ташкилоти томонидан ташкил этилган анжуман ёшларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланиш, уларнинг ташаббускорлигини юзага чиқариш ва энг асосийси сардорларнинг йил давомида қилинган ишларини рағбатлантириш каби ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда.

Тадбирда ташкилот томонидан амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

- Ёшларнинг ҳуқуқ-манфаатларини таъминлаш, истеъдод ва салоҳиятини ривожлантириши ва намоён этиши учун замонавий шароит яратиш Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишларидандир, - дейди туман ҳокими С.Авезов. - Бундай тадбирлар ёш истеъдодларни излаб топиш, уларнинг қобилиятини рўёбга чиқариш ва қўллаб-қувватлаш, болаларда ташаббускорлик кўникмасини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга.

Анжуман якунида йил давомида фаол, ташаббускор ва изланувчан 18 нафар сардорлар ўз йўналишлари бўйича ҳамда 1 нафар бошланғич ташкилот етакчисига диплом ва статуетка билан тақдирланди. Шуниндек, 3 нафар туман сардорига велосипед тақдим этилди.


Бўлимлар