"Энди мактабга кечикмай бораман". 8 км узоқликдан мактабга қатновчи ўқувчига велосипед топширилди

Нукус шаҳридаги "Ёшлар маркази"да ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан мактабга узоқдан қатновчи икки нафар болага велосипед топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Дилноза Каттахонова ва ёшлар иттифоқи  Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Абат Данияров сўзга чиқиб, болаларга велосипедларни топширишди.

- Мен мактабга 8 км узоқликдан қатнар эдим, - дейди 30-сонли мактаб ўқувчиси Жанабаева Наргиза. Йўл узоқлиги боис баъзида мактабга кеч қолардим. Бугун менга велосипед совға қилишганидан хурсандман. Энди мен дарсларга кечикмай бораман.

Ўқувчиларнинг ота-оналарининг таъкидлашича улар фарзандлари мактабга кетганида анча ҳавотир олиб ўтишар экан. Энди эса улар фарзандларининг узоғи яқин бўлганидан хурсандлар.

Фурқат Юсупов
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби

Расмлар муаллифи Бауржан Ботабаев

Бўлимлар