Нукус шаҳрида Тошкентдагидек "Солнечный городок" қурилмоқда (фото)

Нукус шаҳридаги Дўстлик канали ёнида "Жана турмис" МЧЖ томонидан "Қуяшли қала" дам олиш маскани қурилмоқда. 

МЧЖ директори Бердақ Абдуллаевнинг маълум қилишича дам олиш маскани шу йилнинг февраль ойида бошланган бўлиб, июнь ойининг ўрталарида  ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

"Қуяшли қала" дам олиш масканида катталар ва кичиклар учун бассейн, ошхона ва бошқа шароитлар яратилган.

Ушбу масканни қурилишида Тошкент шаҳридаги "Солнечный городок" қурувчилари иштирок этишмоқда.

Бўлимлар