Тошкентда Тўлепберген Қайипбергенов таваллудига бағишланган фото ва китоблар кўргазмаси ва ижодий кеча ўтказилади

Ўзбекистон Реслубликаси Бош вазири А.Арилов томонидан 2018 йил 17 январда тасдиқланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ 18 май куни соат 15:00 да Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Концерт-томоша муассасаларини ривожлантириш бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ ёзувчиси Тўлепберген Қайипбергенов таваллудига бағишланган фото ва китоблар кўргазмаси ҳамда ижодий кеча ўтказилади.

Ижодий кечада Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Абдуқаҳҳор Ибрагимов, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим, Қорақалпоғистон халқ шоири Музаффар Аҳмедов Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Ўрозбай Абдураҳмонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Рустам Мусурмон, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Раҳимжон Отаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Мирзо Кенжабек, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданйят ходими Рудакий Алламбаев, адибнинг ўғли Одил Қайипбергенов иштирок этади.

Тўлепберген Қайипбергенов 1929 йил 7 май куни Қорақаллоғистон Республикасининг Кегейли туманида таваллуд топган. Хўжайли педагогика билим юртини (1947), Қорақалпоғистон педагогика институтининг рус тили ва адабиёти факультетини тугатган (1955).

Адибнинг кўплаб асарлари ўзбек, қорақалпоц ва турли хорижий тилларда нашр этилган. Т.Қайипбергенов «Қорақалпоқ қизи» романи учун Бердақ номидаги Қорақаллоғистон давлат мукофотига, «Раҳмат, ўқитувчим!» қиссаси учун Ўзбекистон давлат мукофотига сазовор бўлди, Ёзувчига 1974 йили «Қорақаллоғистон халқ ёзувчиси», 1994 йили «Ўзбекистон халқ ёзувчиси» унвонларининг берилиши ҳам истеъдодининг эътироф этилишидир.

2004 йили адиб «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонига сазовор бўлди. 2004 йили адибнинг «У дунёдаги бобомга хатлар» асари И.Красильников таржимасида чоп этилди. Москва шаҳрида мазкур асарнинг тақдимоти бўлиб ўтди. ;‘У дунёдаги бобомга хатлар” асарида муаллиф шўролар сиёсати сабабчи бўлган Орол фожиаси оқибатларини тасвирлашда бетакрор бадиий шакл топа олган. Асар — набиранинг аллақачон оламдан ўтган бобосига Орол ҳақида ёзган хатларидан ташкил топган. Адиб асарида қадимги юнон адабиётида қўлланилган бадиий услубни танлайди. Тўлепберген Қайипбергенов 2010 йил вафот этган.

Бўлимлар