Хўжайли, Нукус, Қўнғирот. «Ёш ёнғин ўчирувчи»лар аниқланди

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЁХБнинг 2018 йил 11 апрель кунидаги 8/895-сонли кўрсатмаси талабларига мувофиқ жорий йилнинг 20-22 май кунлари барча шаҳар ва туманларда «Ёш ёнғин ўчирувчи» спорт мусобақасининг биринчи босқичи ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жорий йилнинг 20-22 май кунлари ўрта-махсус таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилган «Ёш ёнғин ўчирувчи» спорт мусобақасининг  биринчи босқичида ғолиб чиққан терма жамоалар орасида, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЁХБ бошлиғининг 2018 йил 14 май кунидаги 48-сонли буйруғига мувофиқ, жорий йилнинг 17-18 май кунлари Нукус шаҳар «Турон» стадиони ва ҚР ИИВ ЁХБнинг спорт базасида спорт мусобақасининг иккинчи босқичи ўтказилди.

«Ёш ёнғин ўчирувчи» спорт мусобақасининг иккинчи босқичида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича жами 15 та шаҳар ва туманларнинг ўрта махсус таълим муассасаларидан жамолар иштирок этишди.

«Ёш ёнғин ўчирувчи» спорт мусобақасининг барча турлари якунига кўра;

1-ўринни  Хўжайли Алоқа касб-хунар коллежи,

2-ўринни  Нукус спорт колледжи,

3-ўринни Қўнғирот тумани Саноат касб-хунар колледжи терма жамолари эгалладилар.

Мусобақа ғолибларига Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан тайёрланган диплом, медал, кубок ва эсталик совғалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг эсталик совғалари билан тақдирланди.

Бўлимлар