Хўжайлилик ёш тадбиркор кредит олганидан сўнг нима қилмоқчи?

"Хўжели электр сервис" МЧЖ директори Нажматдинов Садатдин Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашига 50 миллион сўм кредит олиш бўйича мурожаат қилди.

Ёш тадбиркорнинг бизнес режаси ўрганиб чиқилиб, унга имтиёзли кредит ажратиш бўйича тавсиянома берилди.

"Мен сервис хизмат кўрсатиш соҳасида 3 йилдан буён ишлаяпман ва қўл остимда 4 нафар ходим меҳнат қилмоқда. Эндиликда бу ишимни янада ривожлантириш учун 50 миллион сўм кредит олиш юзасидан мурожаат қилган эдим. Кредит олгач нима қиламан? Дастлаб зарур материалларни олиб келамиз ва ундан сўнг 4 нафар ёшни ишга оламиз", дейди Садатдин Нажматдинов.

С.Нажматдинов Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан берилган тавсиянома эвазига ТИФ "Миллий банк" Хўжайли тумани филиалидан 50 миллион сўм имтиёзли кредит олиш имкониятига эга.

Фурқат Юсупов

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби

Бўлимлар