Қаҳрамон Сариев Йилнинг энг яхши масъул котибига “Нишон" ва “Фаҳрий ёрлиқ" топширди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши кичик мажлислар залида 2017 йил якуни бўйича «Йилнинг энг яхши масъул котиби» танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичида ғолибликни қўлга киритган Вояга этмаганлар ишлари бўйича Хўжайли тумани идоралараро комиссияси масъул котиби Наранова Фарангизни “Нишон" ва “Фаҳрий ёрлиқ" билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.


Мажлисда Вояга этмаганлар ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси идоралараро комиссия аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг масъул ходими, вояга этмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссияси раисининг ўринбосарлари, комиссия масъул котиблари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.


Таъкидланганидек, ушбу танлов вояга этмаганларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашда ижобий натижаларни қўлга киритаётган, хизмат вазифаларини намунали бажараётган, иш самарадорлигини яхшилашга эришаётган комиссия масъул котибларини рағбатлантириш мақсадида вояга этмаганлар ишлари бўйича худудий идоралараро комиссия масъул котиблари орасида ҳар йили ўтказилиб келинмоқда.


Мажлисда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, Вояга этмаганлар ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси идоралараро комиссияси раиси Қ.Сариев иштирок этди ва нутқ сўзлади. 

Маълумот ўрнида: Наранова Фарангиз жорий йил бошида  2017 йил якуни бўйича “Йилнинг энг яхши масъул котиби" танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолибаси бўлган. 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати

Бўлимлар