Бир қатор Қорақалпоғистонликларга фахрий унвонлар берилди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ишларидаги катта хизматлари, кўп йиллик самарали меҳнати билан қишлоқ ва сув хўжалиги, саноат, транспорт, алоқа ва қурилиш соҳаларини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагиларга фахрий унвонлар берилсин:


«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор»

Бабажанов Курбанбай Саидович - «Туямўйин» гидроузелини ишлатиш бошқармаси бошлиғи, Хоразм вилояти


«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими»

Жураев Тулаган Тошпулатович - «Устюрт газ-кимё комплекси» Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, фидокорона меҳнати, ватанпарварлиги ва ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги билан эл-юрт иззат-ҳурматига сазовор бўлганлиги учун қуйидагилар мукофотлансин:

«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан

Джумабеков Жали Исаакович - Нукус давлат педагогика институти қошидаги 1-академик лицейнинг физика фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси


«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Палимбетов Садатдин Зиуаддинович - «Устюрт газ-кимё комплекси лойиҳалаштирилган объектларини қуриш ва Сургил газ конденсат конини ўзлаштириш дирекцияси» унитар корхонасининг инфраструктура объектларини лойиҳалаштириш ва қурилиш департаменти бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Курбаниязов Аитмурат Сейдабуллаевич - «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Қўнғирот локомотив депоси тепловоз машинисти, Қорақалпоғистон Республикаси


«Дўстлик» ордени билан

Абибуллаев Куатбай Артикбаевич - «Тахиатош иссиқлик электр станцияси» акциядорлик жамиятининг қозон турбина цехи бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси


«Жасорат» медали билан

Утепова Дамегул Камаловна - Қўнғирот туманидаги 19-мактабгача таълим муассасаси ҳисобчиси, Қорақалпоғистон Республикаси


«Шуҳрат» медали билан

Бекназаров Байрам Ерназарович - «Қуйи Амударё» ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг «Қуўаниш-жарма» ирригация тизими бошқармаси муҳандиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Буранов Курал Айтбаевич - «Устюрт газ-кимё комплекси лойиҳалаштирилган объектларини қуриш ва Сургил газ конденсат конини ўзлаштириш дирекцияси» унитар корхонасининг инфраструктура объектларини лойиҳалаштириш ва қурилиш департаменти етакчи муҳандиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Данияров Абатбай Сапарбаевич - «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси

Джарилкаганова Гулистан Сарсенбаевна - Қораўзак туманидаги «Гулистон» фермер хўжалиги бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси

Жаксимуратов Ислам Махсетбаевич - «Устюрт газ-кимё комплекси лойиҳалаштирилган объектларини қуриш ва Сургил газ конденсат конини ўзлаштириш дирекцияси» унитар корхонасининг инфраструктура объектларини лойиҳалаштириш ва қурилиш департаменти бош мутахассиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Калилаев Юсуп Азбергенович - «Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компаниясининг «Устюртгаз» масъулияти чекланган жамияти бурғуловчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Кошимбетова Кутли Абдуллаевна - Қўнғирот туманидаги «Қорақалпоғистон» шаҳарча фуқаролар йиғини раиси, Қорақалпоғистон Республикаси


Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов
Тошкент шаҳри, 2016 йил 24 август

Бўлимлар