Қорақалпоғистонда учта пост фаолиятини давом эттиради

Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда "Кун.уз" хабар бермоқда.

Қарор билан 59 та, шу жумладан 29 та йўл-патруль хизмати стационар постлари, 30 та патруль-пост хизмати постлари (блок-постлар ва тўсиқ постлар)нинг фаолияти давом этади.

Фаолиятини давом эттирадиган йўл-патруль хизмати стационар постлари ва патруль-пост хизмати постлари рўйхати эълон қилинди.

Қарорга мувофиқ Нукус шаҳридаги "Бройлер" ЙПХ стационар пости, Тўрткўл туманидаги "Мискин" ЙПХ стационар пости ва Қўнғирот туманидаги "ДОвут ота" ЙПХ стационар пости фаолиятини давом эттиради.

Бўлимлар