Мўйноқда таниқли шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар, жамоатчилик вакиллари иштирокида концерт ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани Қозоқдарё овулида таниқли шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар, жамоатчилик вакиллари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида халқимиз фаровонлигини ошириш, миллий, маданий, тарихий қадриятларимизни тиклаш, ёшларни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Тадбир доирасида ёлғиз кексалар, эҳтиёжманд оилалар ва ногиронларга моддий ёрдам кўрсатилди. Меҳнат фахрийларига байрам совғалари топширилди.

Санъаткорлар ижросидаги Ватан, истиқлол ва тинчликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар тадбирга байрамона кайфият бағишлади.

Аминбой Ортиқбоев, ЎзА

Бўлимлар