Чимбойда аҳолига ҳуқуқий ахборотлар берилди

Чимбой туманининг Кенес ОФЙда  Адлия вазирлигининг ташаббуси билан туман ички ишлар бўлими, бандликка кумаклашиш маркази, тиббиёт маркази, ёшлар иттифоқи, оммавий ахборот воситалари маъсул ходимлари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида аҳолининг ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш мақсадида уларни мамлакатимизда қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти билан таништириб ўтди. Шунингдек иштирокчиларга туман адлия бўлими ходимлари таништирилди ва уларнинг вазифалари тўғрисда батафсил маълумотлар берилди. 


 
Учрашув давомида иштирокчиларнинг  муаммолари, саволлари тингланиб, уларга жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш лозимки, бугунги кунда  республикамизнинг барча туман (шаҳар)ларида Адлия вазирлигининг бўлимлари ўз фаолиятларини олиб бормоқда.

Шунингдек иштирокчиларга адлия вазирлиги томонидан вазирлик фаолияти, яъни туман адлия бўлимлари, ФҲДЁ, нотариат идоралари, давлат хизматлари маркази томонидан аҳолига кўрсатиладиган хизматлар бўйича, ишга жойлашиш, ташқи миграция, кредит, уй-жой олиш мавзуларида таёрланган буклет ва флаерлар тарқатилди.

Бўлимлар