70 ёшли қарияни алдамоқчи бўлган товламачи ходимнинг найранги ўтмади

Беруний тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига туманнинг Беруний ОФЙ Найман МФЙ да яшовчи фуқаро Матякубов Юлдаш мурожаат қилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси “KRuz.uz"га хабар бермоқда

Фуқаро ўз мурожаатида “Ҳонадонига электр ҳисоблагич ўрнатиш ва унинг хужжатларини тўғирлаш учун Улуғбек исмли ходимга 2015 йил 500 000 сўм нақд пул бердим, лекин менга хеч қандай чек ёки унга тенглаштирилган квитанция бермади. 

Хужжатларим шу кунга қадар тўғирланмаган экан, Улуғбек исмли ходимдан хужжатларимни ёки тўлаган 500 000 сўм пулимни сўрасам, Сизнинг истеьмол қилинган электр энергия тўловингизга ўтказдим" деб алдаб юрганидан норозилигини билдирган. 

Уч йилдан буён Истеъмолчининг ҳисоблагичи ҳам, хужжатлари ҳам таёр бўлиш у ёқда турсин “Улуғбек” айтганидек ҳисоб рақамига ҳам бу пул туширилмаган. 
Жамият ходимари томонидан мазкур мурожаат ўрниб чиқилиб, Матякубов Джуманазар Юлдашевич номидаги №15/6131-сонли хисоб рақамига бугунги кунга қадар хеч қандай кирим бўлмаганлиги аниқанди. 

Шу сабабли, Беруний ТЭТК ходими Улуғбекдан тушунтириш хати ва берилган пули қайтариб берилди.

Бўлимлар