Тахтакўпирда Кореяга ишлаш учун ва автомашина олиш пул олган фирибгар ушланди

Жиноят ишлари бўйича Тахтакўпир туман судининг ҳукмига кўра Р.А. фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш йўли С.Б.нинг ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан унинг ўғли А.О.ни Кореа Республикасига ишлаш учун юборишини айтиб ишонтириб, 5.318.000 сўм ва 500 АҚШ доллари пулларини эгаллаган.

У такроран фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш йўли билан Б.С.нинг ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан автомашина олиш учун шартнома расмийлаштириб беришни айтиб ишонтириб, 800 АҚШ доллари пулларини эгаллаб хамда тикувчилик цехи ишлатишини айтиб 2.700.000 сўм пулларини эгаллаб, пулларини қайтармасдан ўз манфаатларига ишлатиб юборган.

Р.А. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилиб, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ва судланувчи Р.А.дан жабрланувчи Б.С. фойдасига 11.207.497 сўм моддий зарар ундириш кўрсатилди.

Уразбаев Жасурбек
Жиноят ишлари бўйича Тахтакўпир туман судининг раиси

Бўлимлар