Тахтакўпирнинг “Мийрас" ансамбли Навоийда “Ёшлар сайили"ни намойиш этади

Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги томонидан жорий йил 30-31 май кунлари Навоий вилоятиниг Нурота туманида “Нурли наволар" халқаро фолклор фестивалини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Мазкур халқаро фолклор фестивалида Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани маданият бўлимига қарашли “Мийрас" фолклор этнографик халқ ансабли жамоаси  ўзининг “Ёшлар сайили" композицияси билан иштирок этади.


Композиция асосан ҳазил-кулгу сўзлар, бахши қиз-йигитлар айтишуви, миллий рақс каби қорақалпоқ халқининг ўзига хос урф-одатлари билан анъаналарини акс эттиради.


Маълумот тариқасида таъкидлаш жоизки, Тахтакўпир тумани маданият бўлимига қарашли  мазкур “Мийрас" фолклор этнографик ансабли жамоаси бир неча йиллардан буён Ўзбекистон Республикаси миқиёсида намунали фаолият юритиб келмоқда. Аҳамиятлиси, 2017 йил якуни буйича “Мийрас" фолклор этнографик ансабли жамоасига Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги томонидан “Халқ ансамбли" мақоми берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати

Бўлимлар