МОҚ Президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги делегация Нукусда (фото)

Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукус шаҳрида катта фестивал ташкил этилади.

Фестивал давомида турли спорт тадбирларини ўтказиш кўзда тутилган. Асосий тантаналар шаҳар марказидаги "Турон" стадионида бўлиб ўтади. Шунингдек, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларига Президент совғалари топширилади.

1 июнь куни ўтказиладиган тадбирда Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти футболчиларидан ташкил топган футболчиларга қарши майдонга тушади.

Бугун мазкур спорт байрамида иштирок этиш мақсадида Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги спорт делегацияси ҳамда эстрадамиз юлдузлари Нукусга етиб келишди.

Делегация аъзолари Нукус халқаро аэропортида Қорақалпоғистон спорт жамоатчилиги томонидан тантанали кутиб олинди. Эртанги тадбирда футболчиларимиздан Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Достон Ҳамдамов ва Жамшид Искандеровлар ҳам иштирок этади. Қолаверса, U-23 терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ҳам делегация билан Нукусга етиб келди.

Эртага бўлиб ўтадиган асосий тадбирни Championat.asia ҳам воқеа жойидан ёритиб боришга ҳаракат қилади.

Х.Холиқов.

Манба : championat.asia

Бўлимлар