«Мийрас» Навоийда 3-ўрин соҳиби бўлди

Навойи шаҳри марказий Амфитеатрида “Нурли наволар" халқаро фолклор фестивали ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон  Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати хабар бермоқда.

Унда Тахтакўпир тумани маданият бўлимига қарашли “Мийрас" фолклор этнографик халқ ансабли жамоаси  ўзининг “Ёшлар сайили" композицияси билан 3-ўрин соҳиби бўлишди.

Таъкидлаш жоизки  фестивалда 1-ўрин Хоразм вилояти, 2-ўрин Тошкент ва Бухора вилоятларига насиб этди.

Тақдирлаш маросими таниқли хонандалар иштирокидаги гала концерт дастури билан давом этди.

Бўлимлар