Қўнғиротда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркаси қандай натижа берди?

Қўнғирот тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман бандликка кўмаклашиш маркази  билан биргаликда Қўнғирот нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежида бўш иш ўринлари  ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркага туман ҳудудида жойлашган корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд иш ўринлари билан қатнашди.

Меҳнат ярмаркасига жами 146 нафар фуқаро қатнашган бўлса, шундан 47 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун туман ҳудудида жойлашган корхона ва ташкилотларга йўлланмалар  берилди ва бандлиги таъминланди, 53 нафар фуқарога хуқуқий маслаҳатлар берилди.

Бўлимлар