Достон Хамдамов: «Қорақалпоғистон Республикаси жамоасини Суперлигада кутиб қоламиз»

Нукус шаҳридаги «Турон» стадионида ўтказилган спорт фестивалига Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Достонбек Ҳамдамов ҳам ташриф буюрди. Биз футболчининг таасуротлари билан қизиқдик.

«Бугунги тадбир кўтаринки руҳда ўтди. Тадбир ташкилотчиларига катта раҳмат. Қолаверса бугунги байрам билан барча болаларни табриклаб қоламан. 
Тадбирнинг кўтаринки руҳда ўтаётгани менга жуда ёқяпти. Қорақалпоғистон Республикасига биринчи марта келишим. Таасуротлар ва спортчиларнинг қизиқишлари ва спорт мухлисларини кўриб дилим қувонди ва бундан жуда ҳам хурсандман. 

Ўзбекистон футболи жуда катта мақсадларни ўз олдига қўйган. Худо хоҳласа Қорақалпоғистон Республикаси жамоасини ҳам суперлигада кутиб қоламиз. Бу ерда яхши футболчилар етишиб чиқади ва етишиб чиққан ҳам».

Фурқат Юсупов суҳбатлашди.

Бўлимлар