Қораўзакдаги меҳнат ярмаркасида 175 нафар ёшлар ҳақ тўланадаган жамоат ишларига жалб этилди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан Қораўзак тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси, бандликка кўмаклашиш маркази, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.  

Ярмаркада тумандаги 53 та идора, корхона ва тадбиркорлик субъектлари ўзларидаги бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Ярмаркада сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати З.Қаниязов фуқаролар бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва ёшлар учун яратилаётган имтиёзлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Тадбирда 10 нафар ёшлар ўз мутахасисслиги бўйича ишга кириш учун йўлланмага эга бўлди. 175 нафари эса ҳақ тўланадиган жамоат ишларида ишлайдиган бўлди. Шунингдек, 45 кишига юридик маслаҳатлар берилди.

Ярмарка якунида туман маданият бўлими томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Лола ҚАЛЛИХАНОВА,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби

Бўлимлар