“Nukus Evro Stroy” МЧЖ раҳбари Азат Шимбергенов: Ҳозирги пайтда тадбиркор чет тилини билиши керак холос

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “Startup” лойиҳаси доирасида  уюшмаган ёшлар ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида юрган йигит-қизлар учун амалий мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда тажрибали тадбиркор ва ишбилармонлар, иқтисодчилар томонидан мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш борасида ҳаётга татбиқ этилаётган изчил ислоҳотлар ҳамда янги қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

“Nukus Evro Stroy” раҳбари  талабаларга мастер-класс ўтди

– Авваллари тадбиркор бўлиш учун жуда ҳам сансонарлик, қоғозбозлик кўп эди, – дейди “Nukus Evro Stroy” МЧЖ раҳбари Азат Шимбергенов. –Қоғозбозлигини тушиниш учун камида иқтисодчи бўлиш керак эди. Унинг устига метиндек ирода талаб қилинарди. Ҳозирги пайтда эса тадбиркор чет тилини билиши керак холос. Ўзларингиз гувоҳи бўлиб юрибсиз, Ўзбекистон маҳсулотлари ва хизматлари дунё бозорига чиқаяпти. Ўзим бир неча йиллардан бери хориждан замонавий ускуна олиб келаман ва корхонамизда маҳаллий хом ашёдан экспортбоп қурилиш материалларини ишлаб чиқарамиз. Яна бир гап. Тадбиркор битта соҳа билан чекланиб қолмаслиги керак. Ҳамиша изланиши, бир жойда тўхтаб қолмаслиги лозим. Шу боис тадбир давомида ёшларга ўз бизнесини бошлаши учун зарур кўрсатмалар, тавсиялар бердик.

Тадбир давомида ёшларга тадбиркорнинг ўз тажрибаси ҳақида айтган ҳар бир маъмуломоти жуда катта қизиқиш уйғотди.

Лола ҚАЛЛИХАНОВА,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби

Бўлимлар