Баҳром Назаров Махсет Ўтемуратов билан қорақалпоқча дуэт айтмоқчи

Нукус шаҳридаги «Турон» стадионида спорт фестивали ўтказилгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Фестивалда нафақат футболчи, мураббий ва журналистлар, балки таниқли эстрада хонандалари ҳам иштирок этишди. Биз футбол ўйинини томоша қилиб ўтирган ва танаффус пайтида стадионга тушиб, қўшиқ куйлаган Баҳром Назаровнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Бу ерда бўлиб ўтаётган фестивал кўзимизни қувонтирди. Эрталаб Нукус шаҳридаги мактабгача таълим муассасасида бўлдик. У ерда энг зўр шароилар яратилган экан. Энг асосийси болажонларимиз учун энг қулай ва замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган экан. Қолаверса, кам таъминланган оилалар бундай шароитдан жуда ҳам хурсанд экани кўзларидан кўриниб турибди. Ўйлайманки Юртбошимиз томонидан яратиб берилаётган ажойиб шароитлардан сўнг юртимизга нафи тегадиган, етук, буюк инсонлар етишиб чиқади. 

Футбол фестивали ҳам ажойиб тарзда ўтмоқда. Ёшларимиз майдонда тўп суришмоқда. Ундан кейин концерт бошланади. Ўйлайманки бундан буёғига Нукус шаҳрида бундай ажойиб тадбирлар кўп бўлади ва биз яна шундай байрамларда иштирок этишдан хурсанд бўламиз. 
- Қорақалпоқча қўшиқ айтиш режангизда борми?
- Албатта бор. Худо хоҳласа Махсет Ўтемуратов билан ҳамкорликда қорақалпоқча қўшиқ айтмоқчимиз.
- Дуэт айтмоқчимисиз?
- Қорақалпоқча қўшиқни ўзини мутахассислари билан маслаҳатлашиб қилган яхши. Худо хоҳласа тез орада қорақалпоқча қўшиғимизни мухлисларга тақдим этамиз.
- Қайсидир қорақалпоқча қўшиқни айтиб биласизми?
- Тўлиқ биламан деёлмайману, лекин устозимизнинг "Жананим" қўшиғини яхши биламан. 

Шундан сўнг хонанда ушбу қўшиқни жонли тарзда куйлаб берди.

Фурқат Юсупов суҳбатлашди

Бўлимлар