Президент ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларини мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Мамлакат Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун қуйидагилар мукофотлансин: 

«Дўстлик» ордени билан
Югай Станислав Валерьевич
- Қорақалпоғистон Республикаси фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи 

«Жасорат» медали билан
Каллибеков Саламат Кеунимжаевич
- Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани ички ишлар бўлими жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлинмаси катта тезкор вакили 

«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Кожаметов Парахат Даулетбаевич
- Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасининг бошлиғи 

«Шуҳрат» медали билан
Жаббарбергенов Досберген Туримуратович
- Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар маҳалла фуқаролар йиғини «Маҳалла посбони» жамоат тузилмаси раҳбари 


Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов
Тошкент шаҳри, 2016 йил 25 август

Бўлимлар