Сотувчи нуқсони бор телефон сотди ва кейин уни алмаштириб беришни хоҳламади...

Амударё тумани Амиробод махалласи Коинот кўчаси 39 хонадонда истиқомат қилувчи Эримов Шухрат Тўрткўл туманидаги савдо мажмуйидан яхши ниятлар билан 900 минг сўмга Sumsung J2 телефонини харид қилган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси “KRuz.uz”га хабар берди.

Аммо мобил телефонни ишлатиш жараёнида унинг нуқсони бор эканлиги маълум бўлди. Фуқаро дўконга қайтиб бориб, сотувчидан янгисига алмаштириб беришни талаб қилганда, рад жавобини берган. 

Натижада Эримов Шухрат Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг “ишонт телефони” 10-91 га мурожаат қилди. Унинг аризаси Тўрткўл тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш жамияти томонидан ўрганиб чиқилди. “Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун”нинг 14 моддаси яъни нуқсонли товарни алмаштириб бериш тартибига кўра айнан шундай маркали (моделли, арликулли) телефонга алмаштириб берилди.

Бўлимлар