Қорақалпоғистонликлар президентимизга саломатлик тилашмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мамлакат президенти Ислом Каримов стационар даволанишда эканини маълум қилганидан кейин халқ ўз юртбошига соғлиқ тилаб, дуо қилмоқда.

Жумладан, қорақалпоғистонликлар ҳам ижтимоий тармоқлар орқали президентга соғлик тиламоқда ва вазият ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатаётган хориж нашрларига ишонмасликка чақирмоқда.

"Хурматли президентимиз Ислом Каримов сизга узоқ умр тилаймиз. Элимиз халқимиз бахтига омон бўлиб, Мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрамига шу йили кулиб турган юзингизни минбарда кўришни соғиниб кутиб қоламиз", дея фикр билдирган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларида хизмат кўрсатган артист Махсет Ўтемуратов

Бундан ташқари, хабарлар остида фикр қолдираётган барча интернет фойдаланувчилари президентни қўллаб-қувватлаб, унга соғлик-саломатлик сўрамоқда.

Ўзбекистонликлар президентнинг саломатлиги ҳақида хабарни интиқлик билан кутмоқда.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Билдирилган фикрлар
  1. #2 21:08, 30.08.2016 Дусаев Шакир

    Жаратқанымыз мəдет берип, қоллап қуўатласын!

  2. #1 14:48, 30.08.2016 Xojalepesov Raxat

    Шыпасын берсин, омир жасы узак болсын !!!

Бўлимлар