Тахиатош Иссиқлик Электр Станциясида меҳнат фаолияти билан шуғилланаётган ҳорижий мутахассислар қандай шароитда ишламоқда?

Ўзбекистон Республикаси ИИВ миграция ва фуйароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи полковник Б.Шорихсиев ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан биргаликда Тахиатош тумани Тахиатош Иссиқлик Электр Станциясидада меҳнат фаолияти билан шуғилланаётган ҳорижий мутахассислар билан учрашув ўтказилди. 

Ушбу учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари полковник Ш.Х.Аюбов, МвФР бошкармаси бошлиғи капитан Б.Уббиниязов, Тахиатош ИЭС директори Ф.Халилаев ва Корея Республикаси “Hyundai Engineering” компаниясининг хорижий мутахассислари қатнашди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 июнь кунги ПҚ-2355 сонли ва 2017 йил 11 сентябрь кунги ПҚ-3264 сонли Қарорлари талаблари ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани Тахиатош ИЭСдаиккита ПароГаз қурилмаларининг қурилиши буйича инвестиция лойиҳасида иштирок этадиган хорижий давлатларининг ишчи ва мутахассисларларяшаш шароити, уларга яратилган қулайликлар билан танишилди. Шунинг билан бирга хорижий мутахассисларга вақтинчалик руйхатдан ўтиш тартиби, Ўзбекистон Республикасига кириш визаси муддатини узайтириш ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларига ва давлатимиз конун қоидаларига амал қилиниши туғрисида сухбат катнашчиларига тушунтирилди.

Республикамизда хорижий инвесторларга кулайлик яратиш максадида, хукуматимиз томонидан хорижий мутахассисларнинг ДАК “Узбекэнерго” ва “Тахиаташ ИЭС”нинг талабномалари асосида хорижий мутахассисларни давлат божилари ундирилмасдан вақтинча руйхатга куйилиши ва виза муддати узайтирилиши Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги МваФР бошқармасининг Нукус халқаро аэропортида ташкил этилган виза бўлими томонидан амалга оширилиши учун рўхсат берилганлигини таъкидлаб ўтилди.

Бўлимлар