Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига Карабаев Байрам Оринбаевич тайинланди.

Б.Карабаев бунга қадар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи Атабек Сапарбаев Беруний туманига ҳоким этиб тайинланган эди.

Беруний тумани собиқ ҳокими Фарход Эрманов эса Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланган эди.

Бўлимлар