81 миллиард 53 миллион сўм. Қорақалпоғистонда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга шунча маблағ ажратилмоқда

4 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Сессияни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов бошқариб борди.

Сессияда бу йили ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга жами 81 миллиард 53 миллион сўм маблағ ажратилаётгани таъкидланди. 

Шу асосда қабул қилинган дастур асосида коллекторларда қурилиш ва реконструкция ишлари учун 22 миллиард 192 миллион сўм, тиклаш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш учун 26 миллиард 635 миллион сўмлик, каналларда қурилиш ва реконструкция ишларига 32 миллиард 226 миллион сўм маблағ ажратилмоқда.

Бўлимлар