Кегейлида бу йил тадбиркор аёллар учун 118 млн сўмдан ортиқ кредитлар ажратилди

Айни пайтда Кегейли туманида 700 дан зиёд тадбиркорлар мавжуд бўлиб, шулардан 312 нафарини ишбилармон хотин-қизлар ташкил этади. Эътиборлиси, жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида тадбиркор аёллар учун туман банк бўлимларидан 118 млн. 811 минг сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Мақсадли фойдаланилган маблағлар эвазига кегейлилик ишбилармон аёллар томонидан 141 та янги иш ўрни яратилди.

Ана шундай уддабурон, ишбилармон опа-сингилларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида O‘zLiDeP Кегейли туман Кенгаши томонидан Давлатимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб  “Фермер аёллар” лойиҳаси доирасида “Тадбиркорлик ва фермерлик ривожи – фаровон ва бахтли ҳаёт барпо этишнинг муҳим шарти” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда O‘zLiDeP Дастури, Сайловолди платформасида белгиланган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш, истиқлол йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини жамиятнинг илғор қатлами, айниқса, тадбиркор ва фермер хотин-қизларга етказиш, уларнинг тажрибасини оммалаштириш, саноатни жадал суръатлар билан ривожланишига кўмаклашиш, чекка қишлоқларда янги иш ўринлари яратиш юзасидан амалга оширилаётган тизимли амалий чора-тадбирларни янада кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Байрамона кайфият, шукроналик ҳисси ила ўтган мазкур тадбирда кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиб, ёшларни, айниқса, коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаган бир гуруҳ тадбиркор хотин-қизларга партия ва ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари топширилди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати. 

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар