"Олтин балиқ" лотереясида 3 та фуқаро "Спарк" ютди. Уларнинг ҳаммаси Қорақалпоғистондан

Айни пайтда муомалага чиқарилган “Олтин балиқ" лаҳзали, пул-буюм ютуқли лотереяси (2-разряд) ютуғига қўйилган 10 та “Спарк" автомобилларидан 3 таси ютуқ эгаларига топширилди. Бу ҳақда "Халқ банки" расмий сайти хабар бермоқда.

Эътиборлиси, ғолибларнинг барчаси Қорақалпоғистон Республикасидан бўлиб, Қўнғирот туманида истиқомат қилувчи фуқаро Хамидулла Алланиязов, Қораузак туманида истиқомат қилувчи фуқаро Жумабай Менажатдинов, Чимбой туманида истиқомат қилувчи ҳамюртимиз Темур Теналов бўлди ва мазкур автомобиллар ўйин ташкилотчиси - акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан ютуқ эгаларининг номларига расмийлаштириб берилди.

- Бир неча йилдан буён янги автомобил эгаси бўлишни ният қилиб юрардим, аммо лотереядан машина чиқишини кутмаган эдим, - деди омадли юртдошларимиздан бири Хамидулла Алланиязов. - Яқинда яхши ният билан Халқ банкининг Қўнғирот туман филиалидан уч дона “Олтин балиқ" лаҳзали, пул-буюм ютуқли лотереясини харид қилдим. Кўриб турганингиздек, бизга омад кулиб боқди. Бундан оиламиз билан бениҳоя мамнунмиз.

Эслатиб ўтамиз, акциядорлик тижорат Халқ банкининг “Олтин балиқ" лаҳзали, пул-буюмли лотереясининг 2-разрядида 10 та “Спарк" автомобили ва 25 млн. сўмгача бўлган 3 829 032 та турли миқдорлаги пул ютуқлари ўйналмоқда. Демак яна кўплаб "Спарк" автомобиллари ҳамда турли миқдордаги пул ютуқлари ўз эгаларини кутмоқда.

Бўлимлар