“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан Қорақалпоғистонда 18 та боғчага кредит ажратилган

Қонликул туманида “Мужизалар уйи” мактабгача таълим муассасасининг тантанавор очилиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Ушбу боғчага “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан 200 млн.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган бўлиб, очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқарув Раиси 1-ўринбосари С.Аннакличев ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Қорақалпоғистон минтақавий филиали бошлиғи Б.Р.Мамбетовлар қатнашди. 

Қонликўл туманида 12 таси давлат-ҳусусий шерикчилик асосида ташкил этилиши режалажтирилган бўлиб, қуввати 525 тани ташкил этиши орқали болаларни қамраб олиши фойизини орқали 16% га оширилади. 

Шунингдек, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 18 та МТМ ларга кредит маблағлари ажратилган бўлиб, 10 таси ишга тушган.

Бўлимлар