Қорақалпоғистондаги шаҳар ва туман халқ таълими бўлимларига Дамас автомашиналари топширилди

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги барча туман(шаҳар) халқ таълими бўлимларида янгидан ташкил қилинган "Махсус таъмирлаш-эксплуатация хизмати” бўлими учун  Нукус шаҳридаги Ёшлар маркази олдидаги майдончада "ДАМАС” маркали хизмат автомашиналарини тантанали равишда топшириш тадбири ўтказилди. 

Тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси  қўмита раиси Д.Қурбаниязов, Халқ таълими вазири А.Аяпов ва бошқалар қатнашди. 

Бу ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги "Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги ПҚ-3231-сонли  қарори ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 1 майдаги 115-сонли буйруғи асосида ташкил этилди.

Бўлимлар