Нукус шаҳрида боқувчисини йўқотган икки оилага сектор раҳбарлари томонидан уй қуриб берилмоқда (фото)

Нукус шаҳридаги 4 сектор раҳбарлари кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва имконияти чекланган оилалар ҳолидан хабар олишмоқда. 

Нукус шаҳридаги 4-сектор раҳбари Абдусатторов Абдушариф ўз ҳудудидаги "Каттагар" МФЙ кўчасидаги "Бўстонлиқ" кўчасидаги вазият билан танишар экан, бу ерда иккита боқувчисини йўқотган оила истиқомат қилишини аниқлайди ва уларнинг аҳволини ўрганиб чиқади. 

Натижада уларга замонавий душ ва ҳожатхоналар қуриб берилди. Шунингдек, уларнинг уйлари талабга жавоб бермаслиги боис, тўрт сектор раҳбарлари уйнинг ёнидан янги уй қуриб беришадиган бўлди ва уйнинг қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

Фурқат Юсупов

 

 

Бўлимлар