Беруний тумани ҳокими Отабек Сапарбаев ёшлар билан учрашувда «Ёшлар маркази» биносини сентябр ойида топшириш кераклигини айтди

5 июн куни ­Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Беруний тумани Кенгаши ташаббуси билан ёшларнинг ташаббус ва таклифларини ўрганиш мақсадида “Хоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда тумандаги 12ғсонли мактабнинг бошланғич ташкилоти етакчиси Сабира Султанова “KRuz.uz”га хабар берди.

Учрашувда, Беруний тумани хокими Отабек Сапарбаев, ҳоким 1-ўринбосари И.Маткаримов, ёшлар масалари бўйича ҳоким ўринбосари А.Худайберганов, туман халқ таълими бўлими раҳбари А.Рейимбаев, тижорат банк раҳбарлари, касб-ҳунар коллеж директорлари, бошланғич ташкилот етакчилари ва ўқувчи ёшлар қатнашди.

Туман янги ҳокими О.Сапарбаев ишни дастлаб ёшларнинг масалаларига қаратишни ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Беруний тумани Кенгаши фаолиятининг самарадорлигини оширишда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни такидлади. Энг аввало “Ёшлар маркази” биносининг тамирлаш ишларини тезлаштириб сентябр ойига қадар битказиб топшириш кераклигини айтиб ўтди.

Учрашувда бошланғич ташкилот етакчилари ва ўқувчи ёшлар томонидан бир қанча таклифлар билдирилди. Уюшмаган ёшлар билан ишлашиш механизми йўлга қўйилмаётгани танқид остига олиниб бу борада ҳам қатор таклифлар ўрганилди.

Учрашув сўнгида бу каби ёшлар таклифларини ўрганишга қаратилган учрашувлани кўпроқ ташкил қилиниши нафақат учрашувлар балким, дебат, мастер-каласслар ташкил қилиниб тадбиркорлар, фермерлар, психологлар каби керакли мутаҳассисларни ҳам жалб этилиши айтиб ўтилди.

Бўлимлар