Азамат Илясов: "Ғалабамизда мухлисларнинг хиссаси баланд"

Нукус шаҳрида ўтказилаётган “Универсиада-2016” спорт ўйинларининг худудий саралаш босқичида, футбол бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм жамоалари баҳс олиб боришди. Учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Биз ўйиндан кейин Қорақалпоғистонлик "Месси" Азамат Илясовнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?
- Ўйин яхши кечди. Хоразм билан ўйинга яхши тайёргарлик кўрган эдик ва бу ўз самарасини берди. Энди "Бухоро"га қарши ўйинга ҳам жиддий тайёргарлик кўрамиз. Насиб қилса ушбу баҳсда ҳам ғалаба қозониб, Фарғонада бўладиган "Универсиада-2016" ўйинларининг финал босқичига йўл оламиз.
- Рақиб жамоа қандай таасурот қолдирди?
- Хоразмликлар ҳам анча яхши ўйнашди. Улар ҳам ўзларини кўрсатишга ҳаракат этишди. Бироқ бизнинг жамоа юзага келтирган вазиятлардан унумли фойдаланиб, ғалабани қўлга киритди.
- Ўзингизнинг ўйининггиздан қониқдингизми?
- Биринчи таймда бор кучим билан ҳаракат қилдим, бироқ иккинчи таймда бироз чарчаб қолдим. Лекин ўйинимдан қониқдим.
- Стадионга шунча мухлис ташриф буюришини кутганмидингиз?
- Бунчалик кўп томошабин келишини кутмагандик. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга катта раҳмат!
- Мухлислар кўплиги сизларга ортиқча босим юкламадими?
- Дастлабки 15 дақиқада ҳаяжон бўлди. Шундан кейин, ўйинга мослашиб кетдик. Менимча ғалабамизга 50 % улушни мухлислар қўшишди деб ўйлайман.

Фурқат Юсупов суҳбатлашди.

Манба: KRuz.uz

Тавсия этамиз

Азамат Бабажанов: “Учта гол уришимни кутмагандим”

Бўлимлар