Нукус шаҳар ҳокимлиги фотосуратлар танлови ўтказди, бироқ 1-ўрин эгаси аниқланмади

Нукус шаҳар ҳокимлиги томонидан "Шаҳримиз бўйлаб саёҳат қил!" номли энг яхши сайёҳлик мавзусидаги фотосуратлар танлови бўлиб ўтди.

Танловнинг дастлабки босқичи шу йилнинг 20 март - 20 май кунлари оралиғида ўтказилди.

Танловда 60 дан ортиқ ёшлар 500 дан ортиқ фото-суратлар билан иштирок этди.

Ташкилотчилар ва ҳакамлар ҳайъати танлов якунларига кўра муносиб номзод йўқлиги учун 1-ўринни аниқлашмади ва соврин Ноутбук кейинги танловга қўйилди.

Иккинчи ва учинчи ўрин эгларига диплом, телефон ва фотоаппаратлар топширилди.

Шунингдек фаол иштирок этганлар фахрий ёрлиқ билан тақдирланишди.

Фурқат Юсупов

Бўлимлар