Кегайли туманида “Обод қишлоқ” дастури асосида 20 кунда бир хонадон таъмирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисидаги фармон талаблари ижросига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ҳамда унинг шаҳар, туман жамиятлари ҳисобидан Республикада битта хонадонда беғараз капитал таъмирлаш ишлари  режалаштирилган эди. 

Режага биноан, республика ҳудудидан кам таъминланган, бақувчисини йўқотган хонадонлар бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада Кегайли туманидаги “Абад макан” маҳалла фуқаролар йиғидаги боқувчисини йўқотган ва ёлғиз ўзи икки фарзандини тарбиялаётган Халмуротова Перихан хонадонида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

20 кун давомида мазкур ишар уюшқоқлик билан бажариди ва 5 июнь куни у ўз эгасига тантанали тарзда топширилди. Тадбирга Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси раиси Ж.Саримсоқов ва Федерация раиси ўринбосари Н.Юсупов, Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси раиси А.Урумбаев, Маҳалла фуқаролар йиғинидан вакиллар, кенг жамотчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситлари вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси раиси Ахмет Урумбаев  нутқ сўзлаб, у ўз марузасида қилинган ишлар ва келгусидаги режаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

“Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ва унинг шаҳар туман жамиятлари ҳисобидан таъмирлаш ишларига жами 20 миллион сўмдан ортиқ сарфланди ҳамда уйда тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилди. Жараёнда уйнинг том қисми шиферланди, иккита хона полланиб,  паталок қоқилди. Энг асосийси, уйнинг сув билан боғлиқ муаммоси бартараф қилинди. Яъни уй ичкарисига сув тортилди.” – дейди Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси раиси Ахмет Урумбаев.

Қурилиш ишлари натижасида таъмирланган уй эндиликда туманнинг кўркига кўрк қўшувчи хонадонларнинг бири. Унда бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган шароитлар яратилган.

“Абад макан” маҳалла фуқаролар йиғинида 632 та хўжалик, 780 оила  мавжуд. Уларда 3697 та аҳоли вакили истиқомат қилади. Улар орасида 51 та ижтимоий ёрдама мухтож, кам таъминланган оилалар мавжуд бўлса, уларнинг бири Перихан Халмуратованинг хонадонидир. “Обод қишлоқ” дастурига мувофиқ бир қатор ишлар амалга оширилганидан хурсандмиз. Албатта бундай эзгу ишлар изчил давом эттирилади деган умитдамиз”− дейди “Абад макан” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Қалыбаев Қуванишбай.

 “2015 йилда турмуш ўртоғим вафот этганида фарзандларим кичкина ва доимий иш жойим бўлмагани сабабли жуда қиналиб қолдик.” – дейди Перихан Халмуратова. Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ва унинг шаҳар, туман жамиятлари томонидан уйимиз таъмирлаб берилишини эшитганимда аввалига ишонмадим. Орадан мана 20 кун ўтар ўтмас қилинган ишларни кўриб, ҳозирда ўз кўзимга ишонмаябман. Бунинг учун албатта Федерация ва унинг мутахассисларидан чексиз миннатдорман.

Мазкур таъмирлаш ишлари Ўзбекистон истеъмолилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ва унинг ҳудуди бирлашмалари томонидан режалаштирилган ишларнинг биридир. Аммо улар бу билан чекланиб қолмоқчи эмас. Энди олдинда “Ижтимой кўмак” лойихасига старт берилиш арафасида

Дилшода ДАУЛЕТБАЕВА

Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси “Матбуот ва ахборот ” сектори бошлиғи

Бўлимлар