Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Рашид Рахматов Элликқалъада сайёр қабул ўтказди

Жорий йилнинг 6 июн куни  Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, адлия маслаҳатчиси Рахматов Рашид Насруллоевич Элликқалъа туманида сайёр қабул ўтказди.  Сайёр қабулда туман ҳокими С.Авезов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Элликқалъа туманидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Раззақова,  сектор раҳбарлари шунингдек, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот, корхона, муассаса раҳбарлари иштирок қилдилар.

Сайёр қабулда фуқароларнинг уй-жой, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ер майдони, кредит ажратиш, коммунал ва ижтимоий хизматларга тааллуқли турли мазмундаги мурожаатлари кўриб чиқилди, уларни бартараф этиш бўйича тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

Бўлимлар