Олий Мажлис депутатлари 5 кун давомида Қораўзакда қандай муаммоларни аниқлашди?

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари томонидан Қораўзак туманида ҳудудларни ижтимой-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлар ва ижтимоий соҳа аҳволини ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этишда амалий кўмак кўрсатиш мақсадида жорий йилнинг 21-25 май кунлари туман ҳудудида амалий ишлар олиб борилди.

Қораўзак туманида 52 минг аҳоли 13 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. Шунингдек, 3 касб ҳунар коллежи, 32 мактаб, 9 мактабгча таълим муассасаси, бола рва ўсмирлар спорт мактаби, «Баркамол авлод» маркази, ахборот ресурс маркази ва болалар мусиқа ва санъат мактаби фаолият кўрсатмоқда.

Туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан 2018 йилга мўлжалланган «Йўл харитаси» иловага мувофиқ ўрганиб чиқилди ва таҳлил этилди. Халқ депутатлари Қораўзак туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида кўтарилган масалалар олиб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

— Ўрганишлар шуни кўрсатади, Қораўзак туманида 2017 йилда 41,9 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 105,7 фоизни, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот 80,1 млрд сўмга етиб, ўсиш суръати 107,3 фоизни ташкил этади, — дейди Халқ депутатлари Қораўзак туман Кенгаши депутати Санехан Сабурова. — Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурида асосан 2017 йилда 95 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 635 та янги иш ўринлари яратилган.

Ҳудудларда аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматлар сифатини яхшилаш, тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган барча муаммолар ўрганилиб, мутасадди ташкилотлар иштирокида босқичма-бос­қич ҳал этилмоқда.

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3182-сонли Қорари ижроси юзасидан Қораўзак тумани ҳокимининг 2017 йил 17 август кунги 631/8-сонли қарори қабул қилиниб, секторлар фаолияти тўлиқ йўлга қўйилган экан, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Салаўатдин Худайбергенов. — Жумладан, ўтган давр мобайнида тумандаги секторлар томонидан йул қуйилган камчиликларни бартараф этишда тизимли ва такрорланаётган мурожатлар ва муаммолар чуқур таҳлил қилинди. Масалан, худудлардаги суйилтирилган газ балон танқислиги кузатилаётган 4191 та хонадонни қисқа муддат ичида газ балонлар билан таъминлаш, тумандаги мавжуд 500 метр куб ҳажмдаги сув сақлагишни 2000 метр кубга ошириш бўйича аниқ таклифлар инвестиция дастурига киритиш ва босқишма-босқиш амалга ошириш чораларини кўриш каъби Олий Мажлис депутатлари ва ишчи гуруҳи томонидан аниқланган масалаларни ҳал этиш бўйича «Йўл харитаси»да акс эттирилган барча вазифалар сессия қарори билан маъсул шахсларга юклатилди.

— Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмасига аҳолига тиббий-санитария хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида ва қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникаларда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, моддий-техник базасини кўшайтириш масалалари ҳам муҳокама этилди, — дейди Ўзбекистон ХДП Қораўзак туман Кенгаши раиси Бахтияр Абилмуратов. — Жумладан 32 патронаж ҳамшираларини жорий йилнинг 3 чорагида патронаж сумкалари билан тўлиқ таъминлаш, 2 кун муддат ишида чет элга бориб келган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва ўларнинг базасини шакллантириш масаласи ҳам туман сессия кун тартибига киргизилди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Сессияда тумандаги бошқа масалалар бўйича камчиликлар ва уларнинг сабабалари, муаммоларни ҳал қилиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Мнажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ

 

 

Бўлимлар