3 миллион 395 минг 423 сўм қарздорлик қаердан вужудга келди?

Ойликдан ушланган аммо ҳисоб рақамига тушмаган пуллар сабаб қарздорлик вужудга келган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси “Матбуот ва ахборот” сектори хабар бермоқда.

Амударё тумани истеъмолчилар ҳууқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига туманнинг Манғит шахри Туркистон кўчаси 5 уйда истиқомат қилувчи фуқаро Якубова Холжон мурожаат қилди. Унга кўра истеъмолчининг хонадонига 3 миллион 395 минг 423 сўм қарздорлик ёзилган

Мурожаат бўйича жамиятнинг масъул ходимлари ўрганиш ишларини олиб боришди. Натижада истеъмолчининг 2014,2015, 2016, 2017 йиллар давомида ойлигидан ушланган пуллари  ҳисоб рақамига тушмаганлиги натижасида “қарздорлик” келиб чиққанлиги аниқланди. Шу боис нореал қарздорлик истеъмолчи фойдасига ҳал қилинди.

Бўлимлар