Нукус педагогика институти ректори ишдан кетди

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ректори Куанишбай Келимбетович Оразимбетов лавозимдан озод этилди. Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорини имзолаган.

Филология фанлари доктори, профессор Куанишбай Оразимбетов 2016 йилнинг 26 августидан буён институтга ректорлик қилиб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, март ойи бошида Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан белгиланган квотадан ортиқ абитуриентни ўқишга қабул қилган Нукус педагогика институти раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.

Манба: kun.uz

Бўлимлар