Нукусда 8 йилдан буён кадастр ҳужжати йўқ 8 та хонадоннинг муаммосини прокуратура ҳал қилиб берди

Нукус шаҳри Алланияз Қаҳрамон МФЙ Жоли овулидаги 8 та уй бузилиш арафасида турган эди. Бироқ ушбу уйларнинг кадастр ҳужжатлари йўқлиги боис 8 та хўжалик қийин вазиятда қолиб кетди.

Бу ҳолатни аниқлаган Нукус шаҳри Прокуратураси вазиятни ўрганиб чиқиб, барча хонадонларнинг кадастр ҳужжатлари берилишида амалий ёрдам кўрсатишди.

Энди уйлар бузилган тақдирда ҳам уй бузилгани учун  каттароқ пул чиқариб олиш имкониятига эга бўлишади.

Ушбу ҳудудда яшовчи Артиқгул Жумамуратованинг фикрлари билан қизиқдик.

"Ўтган йили уйимизни кадастр ҳужжатлати йўқлиги учун талим кредити ҳам ололмаган эдик. Умуман олганда 8 йилдан бери кадастр ҳужжатларимизни олиш муаммоси мавжуд эди. Прокуратурага раҳмат. Муаммомизни ҳал қилиб берди. Энди бемалол таълим кредити олишим мумкин".

Шундан сўнг, Давлетмуратова Маржан опанинг фикрларини тингладик. 

"2010 йилгача бу йил Нукус туманига тегишли эди. Шундан сўнг Нукус шаҳрига ўтказилди. Шунча пайтдан буён кадастр муаммоси мавжуд эди. Кадастр ҳужжатларини на Нукус шаҳри, на Нукус тумани берди. Пенсия олишда ҳам муаммолар бўлди.  Худога шукр энди бу муаммомиз бартараф этилди".

8 та хонадоннинг барчасига кадастр ҳужжатлари берилди ва хонадон эгалари бундан хурсанд эканини яшрииб ўтиришмади.

Фурқат Юсупов

Бўлимлар