Берунийда фуқарога сувдан қарзи йўқ деган маълумотнома ёзиб бермаган ходимга чора кўрилди

Беруний тумани бийбазар кўчаси 2 уй 6 хонадонда яшовчи фуқаро Султанов бахадирга тегишли, яъни истеъмолчи “O’zbekiston O’ZKOMMUNXIZMAT” AGENTLIGI TUYAMO’YIN – NUKUS MINTAQALARORO SUV QUVURIDAN FOYDALANISH BOSHQARASI Беруний туман сув тармоқларифилиали қарзи йўқлиги хақида маълумотнома сўраб мурожаат қилган. Аммо ўша вақтда филал ходими Н.Абишов унга қўпол муомалада бўлиб, навбатда турмаслигини айтган ҳамда маълумотномани ёзиб бермаган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси “Матбуот ва ахборот” сектори хабар бермоқда.

Маълумотнома зарур бўлганлиги боис фуқаро Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожат қилди. Натижада жамият ходимлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди ҳамла истеъмолчининг қарзи йўқлиги, аксинча ортиқча 62 989 сўм ортиқча тўлови борлиги аниқланди. Шунинг учун истеъмолчига филиал томонидан маълумотнома ёзиб бериди ва ходимнинг тушунтириш хати олинди.

Бўлимлар