Ички ишлар вазирилиги, прокуратура ва Миллий гвардия Тахиатошда меҳнат ярмаркаси ўтказди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Прокуратура ва Миллий гвардия томонидан ҳудудларда тезкор вазиятни барқарорлаштириш хамда жиноятчиликни барвақт олдини олиш ва ҳукукбузарликка қарши курашишга қаратилган ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожланига хисса қўшиш мақсадида кенг қамровли чора тадбирларни ўз ичига олган ҳамкорликдаги махсус йўл харитаси асосида режа ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Ш.Аюбов "КРуз.уз"га хабар берди.

Ушбу режа асосида Тахиятош тумани танлаб олиниб жорий йилнинг 5 июн кунидан бошлаб Ички ишлар, Миллий гвардия, Прокуратура ходимлари ва тумандаги 4 сектор ишчи гуруҳларидан шаклланган гуруҳлар иш бошлади.

Ушбу тадбилар негизида ҳукукбузарлик содир қилишга мойил шахсларни аниқлаш тарбиявий профилактик ишларни олиб бориш билан бир вақтда ўқимайдиган аниқ бир иш ўрнига эга бўлмаган шахслар, муқаддам судланганлар ва айниқса ёшларга адоҳида эътибор қаратилмокда.

Шундай тадбирлардан бири Ички ишлар, Миллий гвардия ва Прокуратура ходимлари хамда туман жамоатчилик вакилларидан ташкил топган гуруҳлар томонидан иш ахтариб юрган фуқароларни муаммоларини жойида ҳал қилиш макқадида жорий йилнинг 8 июнь куни Тахияташ Политехника касб ҳунар коллежида Мехнат ярмаркаси ташкил килинди.

Ярмаркада жами 34 та корхона ташкилотларидан 194 бўш ишчи ўринлари қўйилди.

Мехнат ярмаркасида иш ахтариб юрган 119 фуқароларимиз қатнашиб 31 киши ўзларига маъқул бўлган лавозимлар бўйича икки томонлама шартномалар тузишди.

Ярмаркага келган фуқароларга ҳукукий ёрдам берилди. Тахияташ туманида хамкорликдаги тадбирла давом этмокда.

Бўлимлар