Юморбек доим бир хил костюм кияди. "Юмор байги" иштирокчилари Юморбекка хазил қилишди

Нукус шаҳридаги "Ёшлар Маркази"да "Юмор байги"нинг янги мавсуми бошланди.

Биринчи босқич уч кун давом этди. Бугун биринчи босқичнинг охирги иштирокчилари ўз чиқишларини намойиш этишди.

Эътиборга молик жиҳати, кўплаб иштирокчилар ўз хазилларида Юморбекнинг стилини хазил қилишди. Яъни Юморбек деярли барча кўрсатувларида бир хил костюм кийиши хазил остига олинди.

"Юмор байги" давом этмоқда. Яна бир янгилик янги мавсумда иштирокчилар орасида хотин-қизлар ўтган йилгига қараганда анча кўп.

Фурқат Юсупов

Бўлимлар