Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист ва халқ жираўы унвонлари ўз эгаларини топди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат мукофотлари билан тақдирлаш ҳақида

Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғы Кеңеси Президиумининг Қарори

Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси 85-моддасининг 6-бандига мувофиқ 

Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғы Кеңеси Президиуми

ҚАРОР ЭТАДИ:

Ватанимизнинг мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий салоҳиятини орттириш ва реформаларни муваффақиятли амалга оширишдаги буюк хизматлари, кўп йиллик садоқатли меҳнати, соҳаларни ривожлантиришдаги қўшган салмоқли ҳиссаси, ижодкорлиги билан халқимизни, ёш авлодни она-Ватанга содиқлик руҳида тарбиялашдаги самарали меҳнатлари, соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирлансин: 

Қорақалпоғистон Республикаси халқ жираўы

Пиязов Жанибек Бүркит ўғли - Нукус шаҳри Есжан бахши номидаги 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби миллий соз бўлими жираўычилик ҳунари ўқитувчиси

Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист

Авезов Жамаладдин Ахметович
- Тўрткул тумани маданият ва аҳолининг дам олиш маркази директори

Ражапбаев Усманбек Каромаддинович - Елликқала тумани маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи


Қорақалпоғистон Республикаси
Жоқарғы Кеңеси Бошлиғи М.Ерниязов

Нукус шаҳри, 30-август 2016-йил

Бўлимлар