Элликқалъа тумани ҳокимига сайёр қабулда 18 та мурожаат келиб тушди

9 июнь куни  Элликқалъа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Сейдамат Авезовнинг  навбатдаги сайёр қабули «Тоза боғ» овулида бўлиб ўтди.  Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг  Элликқалъа туманидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Раззақова, туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда қатор корхона-ташкилот муассаса раҳбарлари иштирок этди.

Сайёр қабулда ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви, газ ва электр таъминотида мавжуд узилишлар, шунингдек ижтимоий соҳа обьектларини  таъмирлаш, худудда янгидан мактабгача таълим муассасаси қуриш каби муаммолар юзасидан 18 мурожаат бўлди. 

Ушбу масалаларнинг 8 таси жойида ҳал қилинди. 10 масала туман ташкилотларига мурожаат қилиш орқали ҳал қилинишига келишилди.

Бўлимлар