15 давлатга ўз маҳсулотларини экспорт қилаётган "Samsung Nukus" корхонаси микротўлқинли печ ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

"Samsung Nukus" корхонаси 2018 йилдан бошлаб ўз маҳсулотларини 15 давлатга экспортга чиқармоқда.

Корхона эндиликда микротўлқинли печ ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 20-21 январ кунлари Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида "Нукус-Реммаш" МЧЖга қарашли бино ва объектларни реконструкциялаш ва қўшимча биноларни қуриш ҳисобидан маиший техника қуролларини ишлаб чиқариш корхонасини қуриш бўйича бир қатор кўрсатма ва топшириқлар берган эди.

Натижада "Samsung Nukus" корхонаси 2017 йилнинг апрел-октябр ойларида қайта қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Бўлимлар