Бауржан Хамидуллаев ижодида пасайиш бўлаётганини ўзи сезаяптими?

Қорақалпоқ эстрадаси вакили Бауржан Хамидуллаев 8 июн куни Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши қошидаги "Ёш репортёрлар клуби" аъзолари билан учрашди.

Бауржан Хамидуллаев учрашувда танқидларни тўғри қабул қилишини таъкидлаб ўтди. Журналист Фурқат Юсупов 'охирги пайтларда ижодингизда пасайиш бўлмоқда. Буни ўзингиз ҳам сезяпсизми?" деган саволга хонанда жавоб қайтарди.

"Ҳа, сезяпман. Кўпчилик "Нега кўринмай кетяпсиз?" дея савол беради. Ўйлашимча, ишлаяпман. Негадир, омад, реклама етишмаяпти шекилли. Агар бунинг сабаби нимада эканини билганимда ўша заҳотиёқ тўғирлардим", дея жавоб қайтарди.

Бўлимлар