Ёшлар иттифоқи тавсияси билан грант асосида ўқишга кирган қорақалпоқ йигити ҳақида биласизми?

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашида ўз фаоллигини кўрсатиб юрган ёшлар орасида давлат мукофаотлари, стипендиятлари, спорт чемпионлари, хар хил танловлар, турнир, соврин ва кубок ғолиблари сафи йилдан-йилга кенгайиб бормоқда.

Генжегулов Шахзот Алламбергенович ана шундай ёшларимизнинг бири. У Нукус шаҳри 2-сонли умумтаълим мактабида билим олган. Маълумоти тугалланмаган ўрта-махсус. 2018 йил, Нукус маданият ва санъат коллежини мусиқий драма актёри йўналиши ўқувчиси. Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотларидаги йўналиш етакчиси.

Мактаб даврларидан бошлаб, у “Камалак” болалар ташкилотининг Нукус шаҳар Кенгашининг фаолларидан бири бўлиб келмоқда. Шунингдек бугунга қадар кўпгина танловларда, жамоатчилик ишларида фаол иштирок этган.

Шахзод 11 ёшидан бошлаб “Камалак” болалар ташкилотида фаоллик кўрсатган (“Ёзни Камалак билан”, “Камалакдан янги-йил”, “Камалак билимдонлари” танловларидан тортиб, Ёшлар иттифоқининг барча танлов ва тадбирларини ташкиллаштириш ишларида) фаол қатнашиб келмоқда.

Шахзод тенгдошлари ва ўзидан кичик ёшларнинг мустақил фикри ва дунёқарашининг шаклланишига кўмаклашиш,  уларни ҳам жисмонан ҳам маънан етук қилиб тарбиялаш, ён атрофда руй бераётган воқеа-ҳодисаларга даҳлдорлик туйғуси билан яшашга чақириб, доимо фаол бўлиб келмоқда.

Унинг меҳнатлари муносиб баҳоланиб, у Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан олий таълим муассасасига имтиёзли кириш имкониятини қўлга киритти.

Клара Худайбергенова

Бўлимлар