Кутилган саволга кутилмаган жавоб. Бауржан Хамидуллаев жўжа боқадими?

Қорақалпоқ эстрадаси вакили Бауржан Хамидуллаев 8 июн куни Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши қошидаги "Ёш репортёрлар клуби" аъзолари билан учрашди.

Учрашувда хонанда репортёрлар томонидан берилган бир қатор саволларга жавоб қайтарди. Жумладан бўш вақтларида нима билан шуғулланиши ҳақида берилган саволга Бауржан Хамидуллаев кутилмаган жавоб қайтарди.

"Уйда инкубаторим бор. Жўжа чиқараман. Бу ҳақда олдин ҳеч қаерда айтмаган эдим. Бугун илк марта айтаяпман. Ҳозирда 100 дан ортиқ жўжа боқяпман. Тўғриси олдин бунга қизиқмасдим ва ўтган йилдан бошлаб қизиқишим ортди. Оиладагиларим ҳам бу ҳаракатимдан хайрон қолишди. Шунингдек балиқ овига ҳам қизиқаман", дея жавоб қайтарди хонанда.

Бўлимлар